Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Амалий санъат факультетининг Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Битирув малакавий ишлари ҳимояси ҳайъат раиси Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Акбар Рахимов, ҳайъат раиси ўринбосари Амалий санъат факультети декани Сайёра Саидова ҳамда ҳайъат аъзолари Бадиий кулол ва Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси мудири Дилшод Ҳайтметов, Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитектура фанлари доктори Додо Нозилов, кафедра доценти Зухра Досметова, Тошкент архитектура-қурилиш институти , архитектура тарихи ва назарияси кафедраси доценти, архитектура фанлари доктори Шоира Нурмухамедовалар иштирокида ўтказилди.

Битирувчи талабаларнинг «Бухородаги ХVII аср Нодир девон беги хонақоси бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XII аср Маггоки Аттор масжидининг бадиий безакларини таьмирлаш лойиҳаси”, “Бухородаги XVII аср Абдулазизхон мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XVII аср Абдулазизхон мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XVIаср Мир Араб мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XVI аср Абдуллахон мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XVII аср Нодир Девон беги мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси”, «Бухородаги XVI аср Модарихон мадрасасининг бадиий безакларини таъмирлаш лойиҳаси” каби Битирув малакавий иши мавзулари ҳозирги кунда доларб бўлиб, асосан меъморий объектларни сақлаш ва муҳофаза қилишга қаратилган.

Шу билан бирга Ҳайкалтарошлик йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Ушбу ҳимоя ҳайъат раиси Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Марина Бородина, ҳайъат раиси ўринбосари Амалий санъат факультети декани Сайёра Саидова ҳамда ҳайъат аъзолари Ҳайкалтарошлик кафедраси мудири, архитектура фанлари доктори, доцент Нафиса Гильманова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборов, кафедра доценти Улуғбек Курязов, Азамат Хатамовлар иштирокида ўтказилди.

Талабаларнинг Битирув малакавий ишлари мавзулари долзарб бўлиб, “Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров сиймоси”, “Бодибилдинг”, “Қўғирчоқбоз”, Режиссёр “Комил Ёрматов образи”, “Козоқ ҳалқ ёзувчиси Абай образи”, “Чўпон”, Ўзбекистон халқ артисти “Ботир Зокиров сиймоси”, “Фарзандим-дилбандим”, “Вақт” каби дастгоҳли ҳайкаллардан иборат. Талабалар томонидан ясалган ушбу дастгоҳли ҳайкалларнинг ҳар бири мавзусидан келиб чиқиб, махсус жойларга ўрнатиш учун мулжалланган. Юқорида айтиб ўтилган композициялардаги образлар битирувчилар томонидан маҳорат билан очиб берилган.