
Магистрантлар томонидан бугунги кунда долзарб бўлган турли мавзуларда ўз диссертацияларини тақдим этишди. Хусусан, “Аёллар замонавий кийимларида қадимий орнамент ва кашталардан фойдаланиш имкониятларини тадқиқ қилиш”, “Табиий ипак толали матолар янги бадиий ечимини тадқиқ этиш ва либосларда қўллаш”, “Исследование особенностей дизайна костюма классического стиля для музыкантов”, “Боғдорчилик ишлари учун махсус кийим лойиҳалаш тамойилларини тадқиқ қилиш” каби мавзуларда ўз илмий изланишлари ва амалий ишлар натижаларини намойиш этишди.

Ҳимояни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб бериб, магистирлик диссерттацияларини ҳимояга чиқаётган барча магистрантларни бугунги ҳимоя билан табриклади. Шунингдек, магистир даражаси бу катта ютуқ ҳамда имконият бўлиши билан бир қаторда, улкан масъулият ҳам эканлигини, чунки энди улар ижодий фаолият билан бир қаторда илмий фаолият ҳам юритишлари лозимлигини таъкидлаб, бу йўлда омад ва зафарлар тилади ҳамда келажакда юртимизнинг дизайн соҳасини янада юксалтирадиган етук мутахассис бўлиб етишишларига умид билдирди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектор мудири, техника фанлари доктори (DSc) Абдукаримова Машҳура Абдураимовна ДАК раиси сифатида иштирок этиб магистрантларнинг ишлари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди