Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8 та туманда Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

  1. Мўйноқ тумани ДХМ;
  2. Конимех тумани ДХМ;
  3. Томди тумани ДХМ;
  4. Узун тумани ДХМ;
  5. Бойсун тумани ДХМ;
  6. Сўх тумани ДХМ;
  7. Фарғона тумани ДХМ;
  8. Сардоба тумани ДХМ.