Тасвирий санъат факультети, “Театр безаги” ҳамда “Фильм тасвирий ечими” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари онлайн ҳимояси бўлиб ўтди.

Театр ва кино соҳасида драматург ва режиссорнинг ўрни беқиёс. Бироқ ушбу асарларнинг тўлиқ шаклланиши, томошабинга кучли таъсир ўтказиши, рамзий маъноларни янада чуқурроқ тушунтириб бериш учун театр ва кино рассомларининг ҳам ўрни алоҳида. Чунки айнан улар драматург (сценарийнавис) тасвирлаган муҳитни намоён этадилар, томошабин учун воқеанинг ўрни, қаҳрамоннинг ижтимоий ва руҳий ҳолати, қисман феъл атвори ҳақида кўплаб информация берадилар. Бунинг учун рассом асарнинг мазмун моҳиятини кенгроқ тушуниши, драматурга ва режиссор томошабинга етказмоқчи бўлган фикрни теран англаб етмоғи лозим.

Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Тасвирий санъат факультети,  “Театр безаги” ҳамда “Фильм тасвирий ечими” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари онлайн ҳимояси бўлиб ўтди.

Мазкур ҳимояларда “Фильм тасвирий ечими” таълим йўналиши битирувчилари Орхан Памукнинг “Меня зовут красный”, Ришот Нури Гунтекиннинг “Чоли қуши”, Хожиакбар Шайховнинг “Иблис билан мулоқот”, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Фирдавсийнинг “Шохнома”, Жонатан Свитнинг “Гулливернинг саёхати”, Мусо Тошмухаммад ўғли Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асарлар асосида яратган фильм тасвирий ечимига эскизларини тақдим этдилар.

“Театр безаги” таълим йўналиши битирувчи талабалари эса Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соғуний”, Марсел Брионнинг “Мен ким, Сохибқирон – жахонгир Темур”, Грек халқ афсонаси “Арфей ва Евредика”, Салмон Рушдининг “Флоренциялик афсунгар”, “Махабхарат” ҳинд эпоси, Чингиз Айтматов “Сарвқомат дилбарим”, А.Булгаковнинг “Ит юрак”, Альберт Камюнинг “Калигула”, Орхан Памукнинг “Меня зовут красный” асарлар асосида яратган театр саҳна безакларини тақдим этдилар.