Мазкур ҳимояларда “Дастгоҳ ва китоб графика“ таълим йўналиши битирувчи талабалари томонидан Рудольф Эрих Распе Приключения “Барон Мюахаузена” хикояларига китоб безаги, “Буюк мамлакатнинг сиймолари” номли дастгохли туркум график композициялари, “Олам узра номи кетган Ўзбекистон, ўзбегим” номли дастгохли туркум график композициялари, Умар Хайём ғазалларига китоб безаги, “Шарқдан таралган табобат нури” номли дастгоҳли туркум график композициялари, Марсель Брионнинг “Мен ким Сохибқирон жахонгир Темур” асарига китоб безаги, Герберт Уэллснинг “Волшебная лавка” эртагига китоб безаги, Пауло Каэльонинг “Алкимёгар” романига китоб безаги, “Буюк сохибқирон Амир Темур” номли дастгоҳли туркум график композициялари, “Хўжа Насриддин саргузаштлари” китоб безаги, “Ҳаёт бу театр” номли дастгоҳли графика туркум композициялари устозлар ҳукмига ҳавола этилди.

Барча Битирув малакавий ишлари Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Баходир Жалолов раислигидаги профессор-ўқитувчилар томонидан синчиклаб ўрганилди ҳамда баҳоланди.

Ҳимоя сўнгида сўзга чиққан Баходир Жалолов барча битирувчиларга омад тилар экан, бугунги ҳимояга чиққан битирувчиларнинг ижодий ишларидан кўнгли тўлганини, ақниқса, мавзуларнинг турли хил кўринишда бўлгани унга маъқул келганини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шунингдек, барча талабалар ўз ишларини яратишда ишнинг мазмунига чуқур кириб борганига алоҳида эътибор қаратди.

Барча битирувчиларга келгуси фаолиятларида омадлар тилаб қоламиз.