Мазкур ҳимояларда битирувчи талабалар томонидан  “Шоҳнома”, “Зарбулмасал”, “Фалакиёт олими Мирзо Улуғбек”, “Сохибқирон Амир Темур”, “Занги Ота мақбарасининг қурилиши”, “Фарход ва Ширин”, “Садди Искандарий”, “Алишер Навоий хаёти ва ижоди”, “Қизақарли цирк олами”, “Бобурнома”, “Имом ал Бухорий”, “Юлдузли тунлар”, “Ўзбек миллий тўйлари”, “Наврўз” каби асар ва мавзуларга ишланган миниатюра композициялари намойиш этилди.

Битирув малакавий ишлари икки қисмдан – амалий ва назарий қисмлардан иборат бўлиб, амалий қисмда битирувчи ўзининг билими, фикрлаши ва маҳоратини намоян қилади. Мазкур  ҳимояда анъанавий йўналишда ишланган миниатюралар орасида маълум бир даражада ўзининг услублари намоён бўлган битирувчилар борлиги алоҳида эътироф этилди.

Барча Битирув малакавий ишлари Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Баходир Жалолов раислигидаги профессор-ўқитувчилар томонидан синчиклаб ўрганилди ҳамда баҳоланди.

Битирув малакавий ишлар икки қисмдан амалий ва назарий қисмлардан иборат бўлиб, амалий қисмда битирувчи ўзининг билими, фикрлаши ва маҳоратини намоян қилади. Мазкур диплом ҳимояда анъанавий йўналишда ишланган миниатюралар орасида маълум бир даражада ўзининг услублари намоён бўлган дипломантлар бўлди

Шунинг билан институтда бакалавр босқичи битирувчиларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси ўз якунига етди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу йилги ҳимоялар карантин сабабли онлайн ташкил этилди. Бу эса битирувчиларга ҳам профессор-ўқитувчиларга ҳам янгилик бўлгани шубҳасиз. Бироқ шу вазиятда ҳам ушбу ҳимоялар аъло даражада ташкил этилди. Талабалар ҳам ўз ишларини масъулият билан адо этганлари, профессор-ўқитувчилар эса талабалар билан билан ишлашда барча воситаларни ишга солганлари эътирофга сазовордир.

Барча битирувчиларга келгуси фаолиятларида омадлар тилаб қоламиз..