Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), Амалий санъат: (бадиий кулолчилик), Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш магистратура мутахассислиги битирувчиларининг Магистрлик диссертацияси ҳимоялари бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Бадиий Академияси “Бадиий ижодкорлар уюшмаси” аъзоси, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган санъат арбоби Акбар Ҳакимов расилигида Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), Амалий санъат: (бадиий кулолчилик), Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш магистратура мутахассислиги битирувчиларининг Магистрлик диссертацияси ҳимоялари бўлиб ўтди.

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) мутахассислиги магистрантлари ўзларининг Шаҳарсозликда маҳобатли ҳайкалтарошлик санъатининг ўрни, Маҳобатли ҳайкалтарошлик санъатида макон  масаласининг бадиий-назарий таҳлили, Ёш авлод онгига миллий ғояни сингдиришда  маҳобатли ҳайкалтарошлик асарининг аҳамияти (Худойберган Девонов сиймоси мисолида) мавзуларидаги Магистрлик диссертациялари ҳимояси билан иштирок этишди.

Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш магистратура мутахассислиги битирувчилари Ўзбекистонда меъморий обидаларни консервация ва реставрацияси муаммолари (Бухоро шаҳри мисолида), Ўзбекистон ҳудудида китобот санъати ва уни сақлаш муаммолари, Ўзбекистонда амалий санъат асарлари эпиграфикасининг ривожланиши (кулолчилик мисолида), Бухородаги арк саройи реконструкция лойиҳаси Амир Темур  даври меморий ёдгорликлари безакларини илмий ва бадиий таъмирлаш усуллари (Шохи-Зинда ансамбли мисолида) каби мавзуларда  икки йил мобайнида олиб борган илмий ва ижодий изланишлар натижаларини ҳимоя қилдилар.

 Амалий санъат: (бадиий кулолчилик) мутахасислиги магистрантлари эса  Кулолчилик санъатида эпик, мумтоз ва фольклор образлар ижодий талқини, Ўзбекистон ноанъанавий кулолчилигида мажозий образларнинг бадиий талқини, Ўзбекистон кулолчилигида тарихий шахслар талқинининг бадиий хусусиятлари каби мавзулардаги ўз илмий ва ижодий ишларини ҳимоя қилишди.