Диққат, магистратурага қабул бошланди!

Бугун, 2020 йил 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон (https://t.me/eduuz/2492) қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

👉 Веб-сайт: http://magistr.edu.uz

❗️Эслатма:

✅ Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.