Йиғилишда асосий эътибор янги ўқув йилини масофавий таълим платформаси орқали бошлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва мазкур платформанинг бугунги кундаги тайёргарлик ҳолатига қаратилди.

 Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ушбу масала юзасидан институтда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, баъзи кафедраларда бу борада олиб борилаётган ишлар қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди ҳамда барча ходимлар ўз ишига масъулият билан ёндошиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бугунги пандемия даврида ҳам ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг ўз устиларида ишлаши ва касбининг етук мутахассиси бўлиши учун шу соҳада фаолият олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар зиммаларидаги вазифани тўлиқ адо этишлари лозим.

Шу билан бирга масофавий платформага ўқитувчилар томонидан жойланаётган ҳар бир материал сифат жиҳатдан барча талабларга жавоб бериши лозимли таъкидланиб, талабалар билан кўпроқ мулоқотда бўлишимиз кераклигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари мазкур йиғилишда Мустақиллигимизнинг 29 йиллик шодиёнасига бағишланган онлайн тадбирлар ўтказиш, 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ташкил этиш, факультет деканлари ва талабалар ўртасида онлайн учрашувлар ўтказиш ва бошқа бир қатор институт ҳаётига алоқадор бўлган муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Мажлисда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.