Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонларига биноан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом – Раҳмонов Содиқжон Мўминович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан тақдирланди.

Бугун институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Содиқжон Раҳмоновнинг ижодий устахонасига ташриф буюриб, ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этди ҳамда институт жамоаси номидан устоз рассомга сиҳат-саломатлик, келгуси ижодий ва касбий фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.