Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонларига биноан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ҳайкалтарошлик мутахассислиги бўйича магистранти – Норбоев Баҳром Нормурод ўғли «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Бугун институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Баҳром Норбоев билан учрашиб, ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этди ҳамда институт жамоаси номидан ёш ва истеъдодли ҳайкалтарошга сиҳат-саломатлик, келгуси ижодий ва касбий фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.