“Мустақиллик дарслари” давом этмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “СЕН ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ” шиори остида “Мустақиллик дарслари” давом этмоқда.

4-5 сентябрь кунлари Амалий санъат факультети 2-4 босқич талабалари учун курслар кесимида “Мустақиллик дарслари” ўтказилди.

Ушбу дарсларда факультет декани Сайёра Саидова бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, мустақилликнинг мазмун-моҳияти тўғрисида талабаларга маърузалар қилди.