Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “СЕН ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ” шиори остида “Мустақиллик дарслари” ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Санъатшунослик факультети 2-4 босқич талабалари учун курслар кесимида “Мустақиллик дарслари” ўтказилди. Дарслар Ижтимоий фанлар, касбий таълим ва педагогика кафедраси доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Дилфуза Жуманиязова томонидан онлайн маъруза шаклида олиб борилди.

Маърузада мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, хусусан инновацион фаолиятни ташкил этиш ва инновацион ривожланиш стратегиясининг ишлаб чиқилганлиги, сўнгги йилларда оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш,  таълим тизимини ислоҳ қилиш, диний-маърифий билимни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Дарс сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.