Мустақиллик ҳар биримизнинг бахтли, осойишта, ҳаётимиздан мамнун бўлиб яшашимиз кафолати. Мана бу йил истиқлолимизнинг 29 йиллигини нишонламоқдамиз. Бундай кунларга қанча шукрона қилсак арзийди. Ахир биз шундай жаннатмакон юрт фарзандларимиз, унинг озод замини фуқароларимиз. Ватанимиз осудалигини асраш, унинг равнақи учун жон куйдириш эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз.  Айниқса, унинг равнақига ҳисса қўшишда ёшларнинг ўрни катта бўлмоғи лозим. Негаки ёш авлод она-юрт таянчи, унинг келажаги давомчилари, бунёдкоридир. Бундай комил шахс, керакли кадр бўлиш учун энг аввало ёшларда мустақиллик, ватанни севиш туйғулари жўш урмоғи керак. Мустақиллик дарслари эса уларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини бойитиб, янада чуқур тассурот қолдиришига туртки бўлади.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  Дизайн факультетида Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий  таълим кафедраси катта ўқитувчиси Б.Маъруфбоев иштирокида талабалар билан онлайн тарзда Мустақиллик дарслари ташкил этилди. Масофавий учрашув аввалида факультет  Ёшлар билан ишлаш Манавият ва маърифат бўйича декан ўринбосари  Д.Акрамова барча иштирокчиларни ҳамда профессор-ўқитувчиларни мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили билан табриклади. Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий  таълим кафедраси катта ўқитувчиси Б.Маъруфбоев талаба-ёшларни мустақиллик байрами билан қутлаб, мустақилликнинг мазмун-моҳияти, ватанимиз ўтмиши ва бу кунга қадар етиб келиш тарихи ҳақида сўзлаб, талабалар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.