Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда

14 сентябрь куни имтиҳонларни ўтказиш режа-графигига биноан Тошкент шаҳридан ҳужжат топширган абитуриентлар учун учун касбий (ижодий) итиҳонлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Aкмал Нуридинов ҳамда Бош илмий котиби Феруза Aбиджановалар имтиҳон жараёнлари билан танишиш мақсадида институтга ташриф буюрди. Ташриф давомида уларга институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамроҳлик қилди.

Aбитуриентлар учун ҳаяжонли ва муҳим бўлган ушбу жараёнлар фотосуратларда.

Эслатиб ўтамиз, касбий (ижодий)имтиҳон жараёнларини институтнинг расмий сайти орқали онлайн тарзда кузатишингиз мумкин.