Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар якунланди.

15 сентябрь куни имтиҳонларни ўтказиш режа-графигига биноан Тошкент шаҳридан ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Aбиджановалар имтиҳон жараёнлари кузатиб боришди.

Aбитуриентлар учун ҳаяжонли ва муҳим бўлган ушбу жараёнлар фотосуратларда.

Эслатиб ўтамиз, касбий (ижодий)имтиҳон жараёнлари  ҳар куни нститутнинг www.mrdi.uz сайти орқали онлайн тарзда трансляция қилиб борилди. .