
Хусусан, бугун Санъат назарияси ва тарихи (тасвирий ва амалий санъат) мутахассислиги магистрантлари Зебо Муҳсинова ҳамда Алишер Эгамовлар танланган магистрлик диссертация мавзусидан келиб чиққан ҳолда, маъруза қилди.
Алишер Эгамов “Ўзбекистонда ҳужжатли ва жанрли бадиий фотография” мавзусидаги маърузасида фотографиянинг жанрлари, Ўзбекистонда ҳужжатли ва жанрли бадиий фотографияда ижод қилаётган фотографларнинг ижодлари ҳақида тўхталиб, ушбу ижодкорларнинг фотографияларини таҳлил қилиб, шу асосда мазкур жараён юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Зебо Муҳсинова эса “Бухоро кандакорлиги шаҳар ҳунармандчилик маданиятининг тимсоли” тўғрисида маъруза қилди. Мазкур маърузада магистрант ўз диссертация мавзусидан келиб чиқиб, XX-XXI аср қандакорлиги, мазкур асрларда ижод қилган Бухоро кандакорлик мактаби вакилларининг ишларидан намуналар келтириб ўтди. Ушбу давр кандакорлик намуналарини ўзаро солиштириб, Бухоро кандакорлиги мактабининг ўзига хос томонларига эътибор қаратиб ўтди. Шунингдек, мавзу юзасидан ўзи олиб бораётган илмий изланишларга ҳам алоҳида тўхталди.