
Институтда Жанубий Корея Республикаси Кемён университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида Дизайн (Либос ва газламалар) таълим йўналиши, Тайланддаги Чаннапатана дизайн институти билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида Дизайн (интеръерни лойиҳалаш) ҳамда Дизайн (Либос ва газламалар) таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Бугун ушбу йўналишларда таълим олиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлар учун мутахассислик (композиция) фанидан имтҳон бўлиб ўтди.
Aбитуриентлар учун ҳаяжонли ва муҳим бўлган ушбу жараёнлар фотосуратларда.







Эслатиб ўтамиз, имтиҳон жараёнлари нститут сайти орқали онлайн тарзда трансляция қилиб борилмоқда.