Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунини юқори кайфиятда ўтказиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.


Бугун институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида байрам муносабати билан институтда узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга институт жамоаси номидан совға-саломлар тақдим этилди.


Ўз ўрнида фахрий устозлар ҳам институт раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирар экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимиздан тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака аримаслигини тилаб дуо қилдилар.


Институтда байрам муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар давом этмоқда. Ҳазрат Навоий айтганларидек, Ҳақ йўлида бизга минг ранжу қийинчилик билан сабоқ берган устозларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақини ҳеч бир бойлик билан ўлчаб бўлмайди.