
Кенгашни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб бериб, барчани 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этди ҳамда институтда кўп йллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларни ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.










Шунингдек, институт ректори Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 30 cентябрь куни бўлиб ўтган Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бу нутқда олдимизга бир қатор муҳим вазифалар қўйилганини таъкидлаб ўтди.


Кенгашда асосий эътибор Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 24 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқининг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида янада кенгроқ тушунтиришга қаратилди. Нутқ мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, институт миқёсида амалга ошириладиган вазифаларнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.




Кенгаш кун тартибида бевосита институт фаолияти билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4688-сонли Қарорига асосан буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган миниатюра асарлари кўргазмаси ва ҳалқаро илмий-амалий конференциясига тайёргарлик масалалари, Институт кафедраларининг рейтинг индикаторлари асосида аттестация жараёнига тайёргарлиги, Институт докторантлари, мустақил изланувчиларнинг оҳирги 3 ойда олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар, Институт докторантурасини 2015-2019 йилларда тамомлаган таянч докторант ва мустақил изланувчиларнинг (С.Мухамеджанова, К.Хикматуллаева, Ж.Ахмедов, К.Нишонова, О.Касимов) диссертация ишларини ҳимояга тавсия этиш масаласи, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларни нашрга тавсия этиш каби жами 11 та масала кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.