Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедранинг Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ – 637-сон Қонунинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида видеоконференция ўтказилди

Жорий йилнинг 12,13,14,15 октябрь кунлари институтнинг барча факультетларида 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ – 637-сон Қонунинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида фаол тарғиб қилиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн видеоконференция, семинарлар ўтказилди. Семинарда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан катта ўқитувчи Ш.Ғаниев, ф.ф.д. (PhD) Д.Жуманиёзова,  катта ўқитувчи Б.Маъруфбоев, доцент Р.Хасановлар институтнинг профессор ўқитувчилари ҳамда магистр ва бакалаврнинг 2,3,4-курс талабаларига 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ – 637-сон Қонунга доирбир қатор масалалар юзасидан: мактабгача таълим бўйича 6 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар учун мактабгача таълим мажбурий ҳисобланиши, Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича:- умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши; – 11 йиллик мажбурий бепул таълим амалга оширилиши;- академик лицейларда 2 йиллик таълимнинг жорий этилиши;- инклюзив таълимнинг жорий этилиши белгиланганлиги,  Умумий ўрта таълим (I–XI синфлар) босқичлари белгиланганлиги:- бошланғич таълим (I–IV синфлар); – таянч ўрта таълим (V–IX синфлар);- ўрта таълим (X-XI синфлар). Олий таълим бўйича:- олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;- бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;- олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилганлиги, Олий таълимдан кейинги таълим бўйича: илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;- олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланганлиги тўғрисида  мазмунли маърузалар ташкил этдилар.