
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети 2020-2021 ўқув йилида 1-курсга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан қабул қилинган талабалар учун ўқув жараёни билан таништирув дарси ташкил этилди.



Таништирув дарсида тақдимот орқали талабаларга институт, факультет раҳбарияти, 2020-2021 ўқув йили кузги семестрининг масофавий таълим асосида ташкил этилиши, таълим йўналишлари ва курслар кесимида ўзлаштириладиган фанлар, тўлов-шартнома миқдори тўғрисида маълумот берилди. Сўнг Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси мудири О.Абдуллаев томонидан Масофавий онлайн таълим платформа йўриқномаси ҳамда талабаларнинг ундан фойдаланиши ва ўзлаштириб бориши тўғрисида тақдимот орқали батафсил кўрсатиб берилди. Талабалар ўқув жараёнлари ҳақида яқиндан танишдилар ва дарсларнингМасофавий таълим жараёнида олиб борилиши тўғрисида саволларга керакли маълумотларга эга бўлдилар.