
Институтнинг барча факультетларида 2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевниг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида фаол тарғиб қилиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн семинарлар ўтказилди.


Семинарда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан катта ўқитувчи Ш.Ғаниев, ф.ф.д. (PhD) Д.Жуманиёзова, катта ўқитувчи Б.Маъруфбоев, доцент Р.Хасановлар институтнинг профессор ўқитувчилари ҳамда магистр ва бакалаврнинг 2,3,4-курс талабаларига – 2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи, глобал аҳамият касб этувчи бир қатор масалалар: Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, Марказий Осиё давлатларини глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш мақсадида БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, Терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш, 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё-жаҳон цивилизацияларичорраҳасида” номли халқаро форумни ўтказиш, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ҳамда ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинган санани “Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни” сифатида нишонлаш, Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар тўғрисида мазмунли маъруза ташкил этдилар.