
Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий ўқув йилида талабалик бахтига муяссар бўлган 1-босқич талабаларини институт билан янада яқинроқ таништириш, шу билан бирга, институтда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг ижодини янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Таништирув дарслари» ташкил этилди.
Тадбир давомида институт талабалари ўртасида ташкил этилган «Беш ташаббус – беш имконият» ҳамда «Мустаҳкам оила – юрт таянчи» танловларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу жараёнлардан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.





















