
Она тили – миллатнинг руҳидир. Бугун юртимизда ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда жаҳонда ўрнини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 21 октябрь «Ўзбек тили байрами куни» сифатида кенг нишонланмоқда.

Адиблар ҳиёбонига ташриф буюрган кафедра ўқитувчилари йиғилганларни байрам билан муборакбод этдилар. Кафедра доценти Х.Юлдашева адибларимиз тилимиз заргарлари эканлиги хусусида маъруза ўқиди. Талабалар “Давлат тили тўғрисида” ги қонунни қабул қилиниш жараёнлари хусусидаги маърузасини зўр қизиқиш билан тингладилар. Улар ўзларини қизиқтирган саволарига жавоб олдилар. Институт талабалари ҳам Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия, ва бошқа бир қатор адиблар ижодидан намуналар ўқиб беришди.
Айниқса, институтда таҳсил олаётган русийзабон талабалар томонидан ўқиб берилган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар йиғилганларда илиқ таасурот қолдирди.