2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

✅ Жумладан:

➖белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори томонидан узайтирилган муддатгача;

➖белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ ректорлари томонидан узайтирилган муддатларгача;

➖хорижий фуқаролар учун ОТМ ректори томонидан белгиланган муддатларгача;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат қабул комиссияси томонидан ва қолган қисми ОТМ ректори томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади. Маълумот учун, жорий йилда супер-контрактнинг ярмини 1 декабргача, қолган ярмини 2021 йил 1 мартгача тўлаш керак.