Маълумки, жорий йилнинг 16 октябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўртасида ташкил этилган «Беш ташаббус – беш имконият» ҳамда «Мустаҳкам оила – юрт таянчи» номли кўрик танловларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтган эди.

Бугун институт ректори Нодирбек Сайфуллаевнинг ташаббуси билан ушбу танловларда ғолиб ва совриндор бўлган талаба-ёшларнинг ижодий ишлари жамланган «Ёш ижодкорлар» номли каталог нашр этилди.  Мазкур каталогга институт ректори томонидан сўз боши ёзилди ҳамда каталогдан жой олган барча ижодий ишлар институтда фаолият юритаётган санъатшунос-мутахассислар томонидан ушбу ишга билдирилган фикр-мулоҳазалар билан биргаликда тақдим этилган.

Ушбу каталог институтимиз ёш ижодкорларининг ижодий ишлари жамланган илк каталог сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Келгусида эса республика ва халқаро танловларнинг ғолиб ва совриндорларини, шунингдек, ўз билим ва иқтидори билан тенгдошларига намуна бўлаётган талаба-ёшларимизнинг ҳам ижодий асарларини каталог сифатида нашр этиш режалаштирилмоқда.

Эътиборингизга «Ёш ижодкорлар» Каталогини тўлиқ ҳолда ҳавола этамиз.