«САНЪАТ – ҚУДРАТЛИ КУЧ» онлайн танловининг Тасвирий ва амалий санъат йўналишида 1-босқич магистранти Абдулло Абдуғаппоров биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида иқтидорли талабаларнинг турли кўрик-танлов ва кўргазмалардаги мувафаққиятли иштироки давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти «Маданият ва санъат масалалари» қўмитаси томонидан ташкил этилган «САНЪАТ – ҚУДРАТЛИ КУЧ» онлайн танловининг Тасвирий ва амалий санъат йўналишида  инсдтитутнинг Дастгоҳ ва китоб графикаси мутахассислиги 1-босқич магистранти Абдулло Абдуғаппоров биринчи даражали диплом билан тақдирланди. 

Абдулло Абдуғаппоров  бугунги кунда бу каби кўплаб халқаро ва республика кўрик танловларида фаол иштирок этиб келмоқда.  Унинг ижодий ишларига назар солар экансиз, халқимизнинг миллий урф-одатлари, анъаналари ва тарихига кўп маротаба мурожаат қилишига гувоҳ бўласиз. Мазкур танловга тақдим этган ижод намуналарида ҳам бу мавзулар ёрқин ифода этилган.

Ёш ижодкорнинг келгусида бундан юқори натижаларга эришишига тилакдошмиз.