
ТАЙИНЛОВ: Умарходжаева Маъмура Каримбаевна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистратура бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маъмура Умарходжаева 1981 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2018-2020 йилларда институтнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири лавозимида фаолият олиб борган. 2020 йил сентябрь ойидан Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

ТАЙИНЛОВ: Бўриев Шерзод Хулдашевич Дизайн факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Бўриев 1981 йил 23 апрель куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2020 йил 7 августидан Ўқув услубий бўлим инспектори лавозимида фаолият олиб бораётган эди

ТАЙИНЛОВ: Холиқов Руслан Сафарович Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.
Руслан Холиқов 1987 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2019 йил июль ойидан институтнинг Дизайн факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

ТАЙИНЛОВ: Шарипов Азмиддин Нажмиддин ўғли Санъатшунослик факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.
Азмиддин Шарипов 1992 йил 12 декабрда Навоий вилоятида таваллуд топган. 2020 йил октябрь ойидан Сиртқи таълим бўлимида услубчи вазифасида фаолият олиб бораётган эди.