Кенгашни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди. У ўз нутқида 16 ноябрдан институтда анъанавий таълимга рухсат берилганига тўхталиб, барчамиз бу жараёнда, аввало, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз ва бу орқали талабаларга ўрнак кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. Муҳтарам Президентимизнинг 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактаби ҳамда Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик ўрнатилганини маълум қилди ҳамда эндиликда ушбу мактабларни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси олдимизда турганини ва бу борада таклифлар ва фаол иштирок зарурлигини қайд этиб ўтди.

Мазкур мажлисда институт профессор-ўқитувчилари томонидан “Эразмус+” дастури  доирасида тайёрланган  грант лойиҳаларнинг муҳокамаси, институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларини нашрга тавсия этиш масаласи, институтнинг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги, институтда 2020-2021 ўқув йилида сиртқи таълим бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, институт профессор-ўқитувчиларининг эгаллаб турган лавозимларидаги 5 йиллик  муддати тугаган ҳамда ишга танловга қадар қабул қилинган ўқитувчиларни танловдан ўтказиш, Институтнинг таянч докторантурасини тугатган бир қатор докторантларнинг  диссертация ишлари муҳокамас каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинади.