ТАЙИНЛОВ: Қурбонова Дилафрўз Абдурашидовна Ўзбекистон Бадиий академиясининг тегишли буйруғига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Д.Қурбонова 1980 йил Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2002 йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини бакалавриатини, 2004 йил магистратурасини музейшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У тарих фанлари доктори (DSs) илмий даражасига эга.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи Давлат музейи «Санъат ва этнография» илмий бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Музейшунослик” кафедрасида ўриндошлик асосида педагогик фаолиятини олиб борган.