Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 21 апрель куни эълон қилинган «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорларида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш белгиланган эди. Ушбу қарорга мувофиқ бугун юртимизда мусаввир ижодига бағишланган кечалар, илмий конференциялар, танловлар каби турли тадбирлар давом этмоқда

Ана шундай тадбирлардан бири бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Шарқнинг улуғ мусаввири» номи остида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ёзувчилар, рассомлар, санъатшунос мутахассислар ҳамда бошқа зиёлилар билан бир қаторда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори Равшан Фатхуллаев, миниатюрачи рассом, Камолиддин Беҳзод номидаги мукофот соҳиби,  Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Тойир Болтабоев ва бошқа бир қатор мутахассислар йиғилганларга Камолиддин Беҳзод ижодининг юртимиз ва дунё санъатида тутган ўрни, унинг ижоди ва ҳаёт йўлини ўрганишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳамда замонавий миниатюра санъати ҳақида маълумот беришди.