Камолиддин Беҳзод номидаг Миллий рассомлик ва дизайн институтида Муҳтарам  Президентимизнинг жорий йил 6 ноябрда эълон қилинган «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтга бириктирилган Миробод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туман мактабларининг тасвирий санъат ва чизмачилик фан ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Бунда институтнинг Дастгохли рангтасвир, Махобатли рангтасвир, Театр безаги рангтасвир, Амалий графика, Ҳайкалтарошлик, Чизматасвир ва Дизайн кафедраларининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан 16 та мавзу бўйича амалий, маҳорат дарслари ўтказилиши белгиланган бўлиб, режага мувофиқ туман мактабларининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчилари учун «Тасвирий санъат ва чизмачилик фанларини ўқитиш усуллари» мавзусида Миниатюра ва китоб графикаси доцентлари Эркин Нурманов, Нусратулла Абдуллаев, Чизматасвир кафедраси доценти Хайрулла Касимов ва ўқитувчи Зухриддин Қиёмовлар томонидан  илк дарслар бошланди. Бунда мактаб ўқитувчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Наргиза Алиева