#online

Аввал хабар берганимиздек, Олий аттестация комиссияси раисининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг июль ойида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузурида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш ташкил этилган эди.

Бугун ушбу Кенгаш илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Унда Сакина Мухамеджанованинг «Мустақиллик даври Ўзбекистонда ташқи реклама санъати» мавзусидаги «17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи» ихтисослиги бўйича санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси онлайн тарзда бўлиб ўтмокда.