
Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Кенгашни очиб берар экан, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига тўхталиб, ушбу Мурожаатнома халқимизнинг кўплаб орзу-истакларининг ифодаси эканини, унда тилга олинган ҳар бир масала юртимизнинг кейинги ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Келгуси йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном берилишининг ўзиёқ, юртимиз аҳолисининг саломатлиги, ёшларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратилишидан далолат.
Ўз навбатида, биз ҳам бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан ўзгаришларга камарбаста бўлишимиз, ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим дея қайд этиб ўтди.






Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини рифожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрь ПФ-6108-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора – тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича институтда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат Таълим инспекциясининг 2020 йил 2 октябрдаги 142-сон буйруғига асосан институтда ўтказилган ташқи баҳолаш натижалари, институт ҳузурида ташкил этилган илмий даража берувчи PhD.38/09.07.2020.San.119.01 рақамли Илмий Кенгашининг фаолияти, институтда 2020 йилда амалга оширилган илмий, ижодий ишлар, Институтнинг таянч докторант (РhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчиларнинг докторлик диссертациялари бўйича олиб борилган мониторинг ишлари натижалари, магистратура мутахассислиги бўйича 1-курс талабаларининг магистрлик диссертация мавзуларини тасдиқлаш ҳамда илмий раҳбар номзодларини тайинлаш, Ахборот-ресурс марказининг фаолиятига доир 2021 йилга ишлаб чиқилган иш режасини тасдиқлаш каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кенгаш якунида институт ректори Нодирбек Сайфуллаев барчани янги йил билан муборакбод этиб, 2021 йил барчамиз учун файзу баракали ҳамда кўплаб ютуқларга бой бўлишига тилак билдирди.