ТАЙИНЛОВ: Қайтаров Хасан Шоназарович Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети декани лавозимига тайинланди.

Хасан Қайтаров 1978 йил 15 сентябрь куни Навоий вилоятида таваллуд топган. 2018 йил 2 январдан бугунги кунга қадар институтнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи  лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

ТАЙИНЛОВ: Абдуллаев Обиджон Орипович Тасвирий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.

Обиджон Абдуллаев 1985 йил 6 октябрда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. 2018 йил 3 сентябрдан институтнинг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

ТАЙИНЛОВ: Холиқов Руслан Сафарович Тасвирий санъат факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.

Руслан Холиқов 1987 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2020 йил ноябрь ойидан Дизайн факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

ТАЙИНЛОВ: Махамаджонов Муроджон Наримон ўғли Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муроджон Махамаджонов 1992 йил 13 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2020 йил сентябрь ойидан Тасвирий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.