Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаларининг аҳамияти, олдимизга қўйган вазифалари ва имкониятларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бу Мурожаатнома бутун халқимизга йўлланганини таъкидлаб, биз учун кейинги фаолиятимизни ташкил этиш учун том маънода йўриқнома бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, бизнинг асосий вазифамиз бу Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларлар ўртасида ҳам кенг ёйиш эканлигини қайд этиб, келгусида бу борада қилинадиган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида институтнинг 2021 йил учун режалари ҳам муҳокама қилинди. Муҳокамалар сўнгида тегишли вазифалар белгилаб олинди.