
Бугун мактабларда ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия, педагогларга бўлган ҳурмат-эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксак даражада.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети, Маҳобатли рангтасвир кафедраси ўқитувчиси Умарбек Ражабов ўқувчиларнинг истеъдодларини кашф этиш, уларга тасвирий санъат сирлари ҳақида маълумот бериш, маҳорат дарслари ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ”Устоз шогирд” номли ижодий ишлар кўргазмасини ташкил этди.

Кўргазма доирасида рассом ёш истеъдод эгалари билан учрашув ҳам ўтказди ҳамда уларга тасвирий санъатнинг сир-асрорлари, яхши рассом бўлиш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.
Ташкил этилган маҳорат дарсида эса ўқувчиларнинг истеъдодларини ривожлантириш учун лозим бўлган индивудал тавсиялар берди.