
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида 2021 йил 6 январь куни Санъатшунослик факультети 2-босқич талабалари томонидан Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Sunny Baby” хусусий мактабгача таълим муассасасида “Тошкент музейлари” мавзусида интерактив педагогик технологияларга асосланган таништирув машғулоти ўтказилди.

Ушбу машғулотда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига Тошкент шаҳрида жойлашган музейлар фаолияти, экскурсавод ва экспонат ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, МТМ маъмурияти билан талабалар ҳамкорликда истиқболда болалар музейи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ташкил этишга келишиб олинди.