
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномаларида юртимизнинг келгуси тараққиёти учун жуда ҳам муҳим бўлган кўплаб таклифлар илгари сурилди.

Ушбу Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчиларга янада кенгроқ етказиш, унда билдирлиган таклифларнинг ҳаётимизда тутган ўрни нечоғлик долзарб эканлигини ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари учун ўтказилган навбатдаги семинар-машғулотлар мазкур Мурожаатнома ва унда Муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган таклифлар, белгилаб берилган вазифаларга бағишланди.

Семинар-машғулотларда «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тақдимотлар намойиш этилди.
Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз десак муболаға бўлмайди. Айниқса, асосий фаолияти ёш авлодга таълим бериш бўлган педагоглар учун бу ўта муҳимдир.