Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанга хизмат қилиш – буюк мақсадим” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тинчлик энг олий ва бебаҳо неъматдир. Тинч юртда юксалиш ва бунёдкорлик ривож топади. Она Ватан тинчлигини асраш ҳар биримизнинг инсоний ва муқаддас бурчимиздир.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанга хизмат қилиш – буюк мақсадим” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Омонулла Салихов барчани байрам билан қутлар экан, Ватан барчамиз учун муқаддас тушунча эканлигини, унга хизмат қилиш барчамиз учун шараф эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида талабалар томонидан томошабинларга хушкайфият улашиш мақсадида «Дилхирож» «Андижон полкаси» каби миллий рақслар, Ватанни мадҳ этувчи шеър ва куй-қўшиқлар ҳамда самимий тариклар тақдим этилди.

Меҳмон сифатида ташриф  буюрган санъаткорлар  томонидан куйланган шўх тароналар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Ҳарбий оркестр жамоаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Фахрий қоровул взводи курсантлари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида «Ватанга хизмат қилиш – буюк мақсадим» номли маданий-маърифий кечаниг ташкил этилишига ўз ҳиссасини қўшган ташкилотчилар ҳамда меҳмонларга институте раҳбарияти томонидан диплом ва сертификатлар тақдим этилди.

Юксак ватанпарлик руҳида ўтган тадбир талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди десак муболаға бўлмайди.

Барчага Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!