Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Ватан тушунчаси шундай улуғ тушунчаки, уни ҳар ким ҳар хил ифода этади. Жумладан, ижодкор буни ўзининг асарлари орқали нафақат, ифода этади, балки кенг томошабинга етказиб, уларнинг туйғуларини шаклланишига хизмат қилади.

Бугун «Фотографлар уйи» кўргазма залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган «МEНИНГ АРМИЯМ – МEНИНГ ФАХРИМ» номли ижодий ишлар танлов-кўргазмасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Қувонарли жиҳати, ушбу танловнинг профессионал йўналишида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси, «Тасвирий ва амалий безак санъати» мутахассислиги 1-босқич магистранти Жавоҳир Ниязов фахрли 2-ўринни, «Миниатюра ва китиоб графикаси» кафедраси, «Дастгоҳ ва китоб графикаси» мутахассислиги 1-босқич магистранти Абдулло Абдуғаппоров 1-ўринни эгаллади эгаллади ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан Диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ёш ижодкорларнинг келгуси ижодига мувафаққиятлар тилаб қоламиз.