Бугуни кунда юртимиз ёшлари ҳаётида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган  5 муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этмоқда. Маълумки, ушбу ташаббусларнинг Учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, шу асосда ёшларимиз қайси соҳада фаолият олиб боришларидан қатъий назар замонавий IТ технологияларига ошно бўлишларига имкон яратилмоқда.

          Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳам энг замонавий компьютер технологиялари ва робототехникалар билан танишиш мақсадида  Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрдилар.

          Ташриф давомида талабалар институтнинг ўқув аудиториялари ва уларда талабаларга яратилган имкониятлар ҳамда дарс жараёнига жорий этилган замонавий ўқитиш методлари билан яқиндан танишдилар.

          Иккала олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик алоқлари мавжуд бўлиб, институтимиз талабалари бундан аввал ҳам Инҳа университетига ташриф буюриб, бир неча кўргазмалар ташкил этган эди. Ташриф давомида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бундан кейин ҳам ҳамкорликда тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.