Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн инстиутида Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида семинар ўтказилда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн инстиутида Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида семинар ўтказилда.

Мазкур семинарни очиб берган «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси мудири Умида Утанова Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга қиладиган ҳар йиллик мурожаатлари юртимиз аҳолиси ва жаҳон ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиладиган муҳим воқеалардан бирига айланганини, бу йилги Мурожаатномада ҳам юртимизнинг  тараққиёти учун муҳим бўлган жуда кўплаб жиҳатлар қамраб олинганини ҳамда халқимиз учун муҳим имконият манайига айланганини таъкидлаб ўтди.

«Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Мурожаатнома ва унда Муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган таклифлар, белгилаб берилган вазифаларга бағишланган тақдимотлар намойиш этилди.

Ўзбекистон Миллий Университети «Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий таълим» кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори Одил Мусаев ҳамда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати, сиёсий фанлар доктори, доцент Қодир Жураев тадбирда меҳмон сифатида иштирок этиб, Мурожаатнома ҳақиа ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳаларни юксалтириш борасида илгари сурилган вазифалар чуқур таҳлил қилиниб, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги ғояларнинг ўрни хусусида фикр алмашилди.

Тадбир якунида меҳмонлар ҳамда талабалар ўртасида Мурожаатнома, унга асосан ёшларга, таълим тарбия соҳасига яратилаётган улкан имкониятлар тўғрисида савол-жавоблар бўлиб ўтди.