
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бугунги кунда жуда кўплаб истеъдод эгалари таҳсил олишмоқда. Улар яратаётган санъат асарлари нафақат юртимиз, балки халқаро даражада ҳам эътироф этилмоқда.

Амалий санъат факультети 2-босқич талабаси Наргиза Йўлдошева ҳам ўз ижоди билан турли хил респблика ва халқаро танлов ва кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Наргиза Греация давлатида ташкил этилган «Санъат танлови Грецияда» деб номланган онлайн кўрик танловда ўзининг “миниатюра жанрида яратган «Мусиқачилар» композиция асари билан иштирок этди ҳамда фахрли биринчи ўрин соҳибасига айланди.

Албатта, ёш ижодкорнинг камолга етишида ҳамда ижодининг сайқалланиб боришида унга таълим бераётган устозининг ҳам ўрни алоҳида. Ушбу омилни инобатга олган ҳолда Наргиза Йўлдошеванинг устози Отабек Матязов ҳам танлов ташкилотчилари томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.
Наргиза Йўлдошев ҳамда Отабек Матязовларнинг кейинги ижодларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.