Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабаларга кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида дарс соатлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабаларга кенг тарғиб қилиш юзасидан институтда Ахборот ва мураббийлик соатлари доирасида ва гуруҳлар кесимида бир қанча тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга    йўллаган Мурожаатномасини талабалар ва жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланган махсус курсни ташкил этиш” тўғрисидаги 19-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 январь куни Амалий санъат  факультети ҳамда Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим кафедраси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга  йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабаларга кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида дарс соатлари ўтказилди.

Дарс давомида Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим кафедраси ўқитувчиси Ш.Ғаниев, Н.Алимовлар томонидан давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, Олий таълим муассасаларига берилаётган имтиёзлар, бу борадаги давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар, уларнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Дарс давомида Амалий санъат факультети декани Х.Қайтаров, Ўқув  ишлари бўйича декан ўринбосари Ф.Азимов, гуруҳ мураббийлари А.Матязов, У.Асроров, А.Урақов, Д.Хайтметов, Р.Қодиров Ф.Исламовлар ҳамда
75 нафар 2-босқич Менежмент (арт менежмент ва галерея иши), Амалий санъат (амалий санъат асарлари), Амалий санъат: бадиий кулолчилик, Амалий санъат: меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш, Ҳайкалтарошлик (маҳобатли ва майда пластика) Профессионал таълим: амалий санъат (амалий санъат асарларини таъмирлаш)ўзбек ва рус гуруҳи талабалари иштирок этишди.