Бугун юртимизда улкан ўзгаришлар, муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар натижасида айниқса, ёш авлоднинг янада баркамол ва илмли бўлиб вояга етишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу ислоҳотларга ёшлар ҳам ўз муносабатларига эга, улар ҳам ўз интилишлари билан яратилаётган имкониятларга муносиб бўлиш йўлида тинмай изланишмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети, Амалий графика кафедраси томонидан Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида «Янгиланаётган Ўзбекистон ёшлар нигоҳида» мавзуида кўргазма ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур кўргазмада институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда Бадиий фото йўналишида таҳсил олаётган талабалари томонидан юртимизнинг бугунги куни, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар акс этган фотоасарлари намойиш этилди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқувчи-ёшларга фотоасар яратишда нималарга эътибор қаратиш, керакли лаҳзаларни аниқлаш ва уни суратга олиш каби муҳим бўлган бадиий фото сирлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.