Тасвирий санъат факультети 4-босқич талабалари ҳам ҳаяжонли синовлар даврида туришибди. Уларнинг ойлар давомида яратган ижодий ишлари бугун устозлари кўригидан ўтди.

Ҳозирда талабалар учун образли қилиб айтганда ғалвирни сувдан кўтарадиган пайт.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 4-босқич талабалари ҳам ҳаяжонли синовлар даврида туришибди. Уларнинг ойлар давомида яратган ижодий ишлари бугун устозлари кўригидан ўтди.

Ижодий ишларга баҳо бериш доимо мураккаб вазифа. Чунки унга турли ракурслардан ёндошиш мумкин. Aммо бугун Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Аликулов бошчилигидаги ҳакамлар тасвирий санъат қоидалари ва адолат юзасидан ёндошишмоқда.

Бугунги кўрикларда якунловчи курсларнинг ижодий ишлари кўрилгани учун уларга профессионаллик нуқтайи назаридан баҳо берилди. Бугунги талабалар яқин вақт ичида мутахассис сифатида амалиётда иш бошлашларини ҳисобга олиб ишлар илмий ва давр талабини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилди.

        Ҳар бир ижодий иш борасида фикрлар берилиб талабаларнинг диплом ишлари ва мавзуларига ҳам тўхталиб, диплом ишлари бўйича маслаҳатлар ва йўналишлар бериб ўтилди

Ушбу жараёнлардан махсус фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.