#online
Шу кунларда юртимизда Ўзбек – Ҳинд санъат усталари иштирокида маҳорат сабоқлари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида мазкур ҳафталик доирасида махсус онлайн маҳорат дарслари ҳамда учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувни институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова очиб берди ҳамда икки давлат маданият ва санъат соҳасида кўп минг йиллик ҳамкорликка эга эканлигини ҳамда бу ҳамкорлик бугунги кунда жуда ҳам юқори савияда давом этаётганини таъкидлаб, барчага ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ўринбосари Музаффар Сайфуллаев ҳамда Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданияти маркази раҳбари, профессор Чандэр Шэкхарлар сўзга чиқиб санъат тил ва миллат танламаслигини, иккала халқнинг санъати ва маданиятида жуда кўплаб умумий жиҳатлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бугунги учрашув ҳам санъат ва маданият муштараклигининг бир тимсоли эканлигини билдирдилар.

Учрашувда кўплаб мутахассислар онлайн тарзда ҳам иштирок этмоқдалар.