Шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг ижодий мероси, нафақат юртимиз, балки жаҳон адабиётида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Навоий меросини чуқур ўрганиш ҳамда ёшларни Навоий асарларида таърифланган инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Алишет Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб Институт Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси ҳамда «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда «Назмий сарой султони» номли маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари филология фанлари номзоди, доцент Халима Юлдашева «Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига чизгилар» ва Насиба Жуматова «А.Навоийнинг сўз қўллаш маҳорати» мавзуларида маърузалар қилишди.
Талабалар ҳам Навоий қаламига мансуб ўзлари ёд олган газал ва рубоийлардан йиғилганларга ўқиб беришди